Излаш
RUUZ

Криминал

140 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Тошкент шаҳри ва вилоятида пандемия шароитида дори воситаларидан ноқонуний даромад орттирмоқчи бўлганлар қўлга олинди.

709views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими харидорга қонунга хилоф равишда дори воситаларини сотган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Р. ва А.Б. ўзаро олдиндан тил бириктириб, пандемия шароитида ноқонуний даромад орттириш мақсадида, дори воситалари нархини сунъий равишда ошириб сотиш билан шуғулланишиб, 10 қути “Арепливер 200 мг №40” дори воситасининг ҳар бир қутисини 4 млн сўмдан ҳисоблаб жами 40 млн сўмга харидорга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар. 
Ушбу ҳолат бўйича А.Р. ва А.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмодқа.
Худди шунга ўхшаш вазият Тошкент туманида ҳам содир бўлган. 
У ерда ўтказилган тезкор тадбирда, “L-PH.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва фуқаро Х.Ш.лар олдиндан тил бириктириб, пандемия шароитида дори воситаларини қиммат нархларда сотиб даромад орттириб қолиш мақсадида, “S-PH.” МЧЖдан 99,6 млн сўмлик “Плаквенил” ва “Рибоверин” дориларини пул кўчириш йўли билан харид қилишиб, шу куннинг ўзида ушбу дори воситаларини харидорга 
131 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар. 
Мазкур ҳолат юзасидан эса С.Х. ва Х.Ш.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
709views0replies
0

Изоҳлар