Излаш
RUUZ

Жамият

COVID-19: Қатар Ўзбекистонга $200 минг молиявий ёрдам ажратди

Ушбу маблағлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистондаги филиали ҳисоб рақамига ўтказилган.

700views0replies
0

UzNews.uz

Қатар давлат ҳукумати Қатар хайрия ташкилоти орқали коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратишга қарор қилди.
Республика махсус комиссиясининг 20 августдаги қарорига биноан, ушбу маблағлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистондаги филиали ҳисоб рақамига ўтказилган.
Филиал эса ушбу маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари соғлиғини сақлаш ҳимоя қилиш учун коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш доирасида зарур ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозларни сотиб олишда фойдаланишга сарфлаши керак.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Қатарнинг "Жасим ва Ҳамад бин Жасим хайрия жамғармаси" COVID-19 га қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида беғараз молиявий ёрдам тариқасида 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб берган эди.
Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад ал-Хажрга кўра, "бу Қатар ва Ўзбекистон ушбу мушкул даврда бир-бирини қўллаб-қувватлашга интилишларининг яна бир тасдиғидир".
700views0replies
0

Изоҳлар