Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда косиб бошчилигидаги “жиҳодчилар” гуруҳи қўлга олинди — видео

Гуруҳ бошлиғи Россиядаги танишлари орқали Суриядаги жангариларга бир неча маротаба пул маблағлари  жўнатган.

1318views0replies
0

Скриншот

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати UzNews.uz’га хабар берди.
Аниқланишича, косибчилик билан шуғулланувчи, 1965 й.т. фуқаро Facebook  ижтимоий тармоғидаги профили орқали диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлмиш “Абу Салоҳ”, “Содиқ Самарқандий” ва бошқаларнинг “ҳижрат”, “жиҳод”га чорловчи аудио-видео материалларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.
Шунингдек, Суриядаги жангарилар билан виртуал алоқа боғлаб, Россия Федерациясидаги танишлари орқали уларга бир неча маротаба пул маблағлари  жўнатган.
Ушбу фуқаро ўғлини, жияни, синфдоши ва танишларини - жами 6 кишини ўз виртуал гуруҳига қўшган. 
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларидан 7 та мобил телефон аппарати, 80 та DVD ва CD дисклар, 2 та микро чип, 2 та флеш-карта, 1 дона китоб ва 1 дона дафтар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1318views0replies
0

Изоҳлар