Излаш
RUUZ

Жамият

Жамшид Қўчқоровнинг парламент сўровига жавоби депутатларни қониқтирмади. У кун тартибидан чиқариб ташланди

Бош вазир ўринбосарининг парламент сўровига жавоби депутатларни қониқтирмади. У Қонунчилик палатасининг мажлиси кун тартибидан чиқариб ташланди. 

1129views0replies
0

Халқаро пресс-клуб

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қасқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг парламент сўровига жавобини кўриб чиқиш Қонунчилик палатасининг бугунги мажлиси кун тартибидан чиқариб ташланди.  
Бунга сабаб ХДП фракцияси Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоровнинг "Камбағаллик даражасини аниқлаш мезонларини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида"ги парламент сўровига юборган жавобидан қониқмаган. 
Фракция аъзоларининг маълум қилишича, камбағалликни қисқартириш, бу борада биринчи навбатда камбағалликни аниқлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича фракция қатъий позицияга эга, камбағалликни белгилаш мезонларининг, уни қисқартириш методологияси аниқ бўлмасдан, мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ва самарали ташкил этишни қийинлаштиради.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари парламент сўровига жавобан тақдим этилган ахборотда сўровда қўйилган саволларга янада тўлиқроқ маълумот олиш ва бу борада амалга оширилаётган ишларни чуқурроқ ўрганиш мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирар экан, бунинг «камёб ҳолат» эканлигига урғу беради.
«ХДП фракцияси Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоровнинг парламент сўровига юборган жавобидан қониқмади. 
Фракция муносабати сабабли парламент сўровига жавобни кўриб чиқиш Қонунчилик палатасининг бугунги мажлиси кун тартибидан чиқариб ташланди. Очиғи бунақаси кам бўлади», дейди у.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қасқартириш вазири Ж. Қўчқоровга “Камбағаллик даражасини аниқлаш мезонларини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида” парламент сўрови юборилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 21 август куни бўлиб ўтган мажлисида ушбу парламент сўровига жавоб сифатида юборилган ахборот депутатлар томонидан муҳокама қилиниши режалаштирилган эди.
1129views0replies
0

Изоҳлар