Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Президент пишлоқ ишлаб чиқарувчи янги корхонани бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги “Prof- Milk” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

785views0replies
0

president.uz

Бугун, президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманида август ойида ишга туширилган “Prof- Milk” қўшма корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа қиймати 3 миллион доллар бўлган ушбу мажмуа Швейцариянинг “Tanotrade” компанияси ва «Toshelektroapparat» хусусий корхонаси ҳамкорлигида замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Айни вақтда 50 киши иш билан таъминланган.  
Бу ерда 1,5 минг тонна маҳсулот, пишлоқнинг 10 га яқин тури ишлаб чиқарилади. Жорий йилда эса эритилган пишлоқ бу қаторни тўлдириши режалаштирилган.
Президент ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Корхонани барқарор хомашё билан таъминлаш, маҳсулотлар турини кўпайтириб, янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу ерда «BARTEC TRADE» компанияси томонидан импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳаси тўғрисида маълумот берилди.
785views0replies
0

Изоҳлар