Излаш
RUUZ

Жамият

Афғонистонда ўзбек компанияси ходимларига қуролли ҳужум уюштирилди

Балх провинциясида “Ўзбекистон темир йўллари” структурасига кирувчи “Согдиана транс” компанияси вакилларига ҳужум бўлди. Ўзбекистон ТИВ Aфғонистонда фаолият юритаётган ўзбекистонликларнинг хавфсизлигини кучайтиришни сўради.

887views0replies
0

ariananews.af

Кеча, 20-август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камиловнинг Aфғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Aтмар билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.  
Суҳбат чоғида Aфғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Мулуқот давомида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вазирлар Aфғонистоннинг Балх вилоятида 20-август куни содир бўлган “Сўғдиёна транс” шўба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилдилар. 
Ҳ. Aтмар мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётганини ва унга алоқадар шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлади.
Ўзбекистон томони Aфғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўради.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Aфғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
887views0replies
0

Изоҳлар