Излаш
RUUZ

Жамият

АрМИ – 2020: ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокидаги баҳслар санаси маълум қилинди

Халқаро армия ўйинлари 5 та давлатда (Россия Федерацияси, Беларусь, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон) бўлиб ўтади.

808views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

АрМИ – 2020 доирасида “Танк биатлони” мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва унда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокидаги баҳслар санаси маълум қилинди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникциялар департаменти хабар берди.
Қайд этилишча, ўйинларнинг холисона ва адолатли баҳоланиши учун ҳар бир давлат вакилидан иборат ҳакамлар ҳайъати тузилган. Улар орасида Ўзбекистондан вакил сифатида полковник Шокир Хаиров қатнашмоқда. 
Москва вилоятининг Алабино полигонида ташкил этилган “Танк биатлони” мусобақаси ҳакамлари таркибидан иборат йиғилишда мусобақа давомида баҳолаш ишларини одиллик ва холислик билан олиб бориш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
“Танк биатлони” мусобақаси икки гуруҳда ўтказилмоқда. Биринчи гуруҳда мусобақада бир неча йиллардан буён иштирок этиб келаётган жамоалар ўрин олган бўлса, иккинчи гуруҳдан илк маротаба “Танк биатлони” мусобақасида қатнашаётган давлатлар ҳарбий хизматчилари жой олган. 
Қуръа ташлаш натижаларига кўра, биринчи гуруҳда қатнашаётган ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокидаги баҳслар 25, 27, 30 август кунлари бўлиб ўтади. Улар кўк рангли танкда ғолиблик учун кураш олиб боради. 
Ўша куннинг ўзида жамоалар мусобақа давомида ҳаракатланиши учун жанговар техникаларни қабул қилиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро мусобақага 32 та давлатдан сара мутахассислар йиғилган. 
Халқаро армия ўйинлари дунёнинг 5 та давлатида (Россия Федерацияси, Беларусь, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон) бўлиб ўтади.
808views0replies
0

Изоҳлар