1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
17 август 2020 г. 462 0

Энди хусусий бандлик агентликлари кўрсатган хизмати учун ҳақни иш берувчидан ундиради

Чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизмат ҳақи иш қидираётган шахсдан эмас, иш берувчидан ундирилади.

Энди хусусий бандлик агентликлари кўрсатган хизмати учун ҳақни иш берувчидан ундиради
Фото: Адлия вазирлиги

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақни иш қидираётган шахслардан эмас, балки иш берувчилардан ундириш белгиланди.

Қонунга кўра, юқоридаги хизматларни кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари БҲМнинг 8 500 баравари миқдоридаги маблағни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди (амалда бу миқдор 50 минг АҚШ долларини ташкил қилади).

Хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати БҲМнинг бир бараваригача миқдорда (223 минг сўм) белгиланди (амалда шартнома асосида ёки бепул кўрсатилади).

Шунингдек, қонунда хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт қилиб белгиланди.

Хусусий бандлик агентликларига улар томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани “labormigration” дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юклатилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

изоҳлар
Янгилик қўшиш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар