Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 34 мингдан ошди

Кеча кун давомида 700 га яқин янги ҳолатлар қайд этилди.

1135views0replies
0

Иллюстрация / Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, кеча, 14 август куни Ўзбекистонда 694 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 667 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.  
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча кун давомида Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1448 нафар бемор соғайди.
Коронавирусга чалинган жами 34 017 нафар бемордан 28 661 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 135 нафар бемордан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
1135views0replies
0

Изоҳлар