Излаш
RUUZ

Жамият

“Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курортининг ишга туширилиш санаси маълум қилинди

Лойиҳа 3 босқичдан иборат бўлиб, унинг умумий қиймати 480 миллион долларга баҳоланмоқда.

923views0replies
0

president.uz

Бугун, 14 август куни Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Мазкур тақдимотда “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курортини ташкил этиш лойиҳаси билан ҳам танишилди. 
Ушбу лойиҳанинг концепцияси ва иқтисодий модели Франция компаниялари консорциуми томонидан FASEP фондининг 750 минг евро миқдоридаги грант маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 480 миллион доллар. Шундан 280 миллион долларини тўғридан-тўғри инвестициялар ташкил этади. Ундан кўзланган асосий мақсад ҳудуддаги ер майдонларининг қийматини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантиришдир.
Лойиҳа 3 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда Чимён ҳудудида умуммавсумий курорт ташкил этиш кўзда тутилган. Франциянинг 48 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредити эвазига туристик инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, осма йўлаклар, чанғи учиш ускуналари ва аттракционлар келтириб ўрнатиш режалаштирилган. Бунинг натижасида тоғ-чанғи туризми оммалашади, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун замонавий шароитлар яратилади, табдиркорлик ривожланади. 
– Бўстонлиқ каби масканларга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан юртдошларимиз келиб ҳордиқ чиқариши, бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар бошқа ҳудудларимиз учун ҳам намуна бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Лойиҳанинг биринчи босқичини 2021 йил декабрда ишга тушириш режалаштирилган.
923views0replies
0

Изоҳлар