Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Отабек Умаров триатлон федерацияси ва ММА ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиқди

Отабек Умаров 2019 йилнинг март ойидан Триатлон федерациясига, ноябрь ойидан эса Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

1244views0replies
0

UzNews.uz

Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда ассоциация Ахборот хизмати маълум қилди.
"Мамлакатимиз, бутун халқимиз бутун дунёни боши берк кўчага қамаб қўйган таҳдид билан тўқнаш келди. Ўз-ўзидан, айни пайтда рўбарў бўлиб турган қийинчиликларни енгиш учун ҳар биримиздан бор куч-ғайратимизни сарф этиш талаб этилади. Ушбу вазиятда давлат хизматини олиб бориш, жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар принципиал янги характер касб этиши ва мисли кўрилмаган масъулият даражаси талаб қилишини яхши тушуниб турибман. Бу менда спорт ташкилотларида эгаллаб турган лавозимини тарк этишдан ўзга танлов қолдирмаяпти. Сабаби оддий: Триатлон федерацияси ҳам, ММА ассоциацияси ҳам вақт ва эътибор талаб қилади, янги шароитларда эса мен буни кафолатлай олмайман", деган Отабек Умаров ушбу ташкилотлардан кетиши ҳақида фикр билдираркан.
Отабек Умаров ўзидан кейин келадиган инсонлар Ўзбекистонда триатлон ва ММА позицияларини мустаҳкамлаш, соғлом ҳаёт тарзи ва муваффақиятга йўналган спорт тарғиботи томон ҳаракатни давом эттиришига хайрихоҳлигини айтади. 
«Ҳурматли делегатлар мен учун қадрли бўлган ташкилотларни бошқариш учун тайинлашга кимни лойиқ деб топишмасин, улар менинг қўллаб-қувватлашимга ишонишлари мумкин, чунки мен миллий спортнинг қизғин мухлиси ва элчиси бўлиб қолавераман», деган у.
1244views0replies
0

Изоҳлар