Излаш
RUUZ

Жамият

15 августдан қайси маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари очилиши маълум бўлди

Эртадан бошлаб маҳаллий йўналишларда қатновлар босқичма-босқич қайта тикланади.

1127views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб қайси маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари бошланиши ҳақида маълум қилди.   
Қайд этилишича, маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновини ташкил этишда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонлари (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш ҳамда ҳавосини зарарсизлантириш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади. 
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йил 15 августдан бошлаб маҳаллий йўналишларда босқичма-босқич поездлар ҳаракати қайта тикланади. 
Жумладан:
Юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та, 
Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи  поезди қатнови йўлга қўйилади.
Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин. 
Маҳаллий йўналишларда авиақатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.   
“Йўловчилардан поездлар ва самолётлар бортига чиқишда, вокзал ва аэропортлар ҳудудида ҳамда йўл давомида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади”, дейилади хабарда.
Хабарда фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши каби карантин чекловлари 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақланиб қолинади. Тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқишига йўл қўйилмаслиги эслатилган.
1127views0replies
0

Изоҳлар