Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбек ихтирочилари ёпиқ биноларда коронавирусни ўлдирувчи қурилма устида ишламоқда

Ҳозир ихтиро рўйхатдан ўтказилгани ва патент олиш учун ҳужжатлар топширилгани маълум қилинди.

911views0replies
0

uzpharmagency.uz

Ўзбек олимлари томонидан коронавирусни ҳам ўлдирувчи қурилма бир нечта синовлардан ўтказилмоқда. Ҳозир ихтиро рўйхатдан ўтказилгани ва патент олиш учун ҳужжатлар топширилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ихтиро муаллифларидан бири – Тошкент шаҳри Чилонзор тумани СЭОМ муҳандиси Олимжон Юсупов қурилманинг ишлаш принципи ҳақида сўзлаб берди.
– Мазкур қурилмамиз ёпиқ иншоотлар ҳавосидаги турли микроорганизмлар ва вирусларни зарарсизлантирувчи универсал қурилма ҳисобланади. Айни пайтдаги аҳамияти шундаки, у коронавирусга қарши ҳам самарали таъсир кўрсатади, - дейди у.
Қурилма бундан ташқари:
– хавфли патоген вируслар, микроблар, энтеробактериялар, стафилококклар, моғор ва бошқа турдаги биологик ва инфекцион характердаги микроорганизмларни қиради;
– кимёвий бирикмалар: аммиак, дори ва дезинфекцияловчи воситалар, фенол, формальдегид, ацетонли бирикмалар (тутун), азот оксидлари ва бошқа органик асосли моддаларни тутиб қолади;
– ҳавони кимёвий, биологик, механик жараёнлардан чиққан ҳидлардан, чанг, аэрозоллар, замбуруғлардан тозалайди.
Ишлаш принципи энг замонавий технологияларга асосланган ва ҳавони хавфсиз тарзда тозалайди. Механик, электростатик, фотокаталитик ва хемосорбцион универсал фильтрлар юқори самарадорликни таъминлайди.
Маълум бўлишича, қурилмадан шифохоналар қабулхоналарида, палаталарда, йўлакларда ва умуман касаллик тарқалиши мумкин бўлган, одамлар гавжум бўладиган барча биноларда фойдаланиш мумкин.
Фаол фильтрларда барча патоген микроорганизмлар тутиб қолинади ва ўлдирилади. Бу зарарли микрофлоранинг хоналар ичида тарқалишининг олдини олади. Муҳими, қурилма фойдаланишга қулай ва портатив. Бемалол кўтариб юриб, керакли жойга ўрнатиб ишлатилаверади. Алоҳида қўлланмаларга ҳожат йўқ.
“Айни пайтда қурилмамиз бир банкда, тез тиббий ёрдам машинасида, лабораториялар ва қатор идораларда фойдаланиляпти”, дейди Олимжон Юсупов.
Қайд этилишича, қурилма жорий йилнинг 31 мартида технология стерил бактериологик лабораторияда синаб кўрилган ва 15 дақиқа давомида ҳавода сузиб юрган 80 мингдан ортиқ бактерия ва микроблар тутиб қолинган.
2020 йилнинг 9 апрелида бу кўрсаткич 100 мингтага чиққан. 2020 йилнинг 20 апрелида Гематология илмий текшириш институти ва вирусология лабораториясида ижобий натижалар олинди.
Бундан ташқари, қурилма орқали инактивация қилинган ҳаво инсон организмига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди. Асаб, қон айланиши тизими, нафас олиш, моддалар алмашинуви, тана ҳароратига ижобий таъсири ўрганилгани аниқланган.
911views0replies
0

Изоҳлар