1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Криминал
14 август 2020 г. 699 0

Тошкентда стикер олиш учун сохта рухсатнома тайёрлаб берган СЭОМ бош шифокори қўлга олинди

Юнусободда сохта рухсатнома тайёрлаб берган бош шифокорнинг кирдикорлари фош этилди

Тошкентда стикер олиш учун сохта рухсатнома тайёрлаб берган СЭОМ бош шифокори қўлга олинди
Фото: Иллюстрация / Тошкент шаҳар ИИББ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори қўлга олинган.  

Бош прокуратура маълум қилишича, бош шифокор Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига зид равишда 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига Республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берган.

Ушбу ҳолатлар бўйича, Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш
Муҳокама қилинаётган барча мақолалар