Иқтисодиёт

2020 йилдаги энг йирик учта битимлар эълон қилинди

Тузилган жами 1 013 млрд. сўмлик  битимлардан 47,3 фоизи хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келган.

2020 йилдаги энг йирик учта битимлар эълон қилинди
Фото:UzNews.uz

2020 йил 1 июль ҳолатига Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 64 та мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.  

 

Жорий даврдаги барча мурожаатлар таҳлили натижасида маълум бўлишича, қўмита томонидан жами 1 013 млрд. сўмлик битимларга олдиндан розилик берилган, шундан 47,3 фоиз, яъни 479 млрд. сўмлик битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келган.

 

Хорижий инвесторлар томонидан асосан тўқимачилик, фармацевтика, ахборот технологиялари, электротехника, қурилиш, озиқ-овқат ва шу каби соҳаларга тўғридан-тўғри маблағлар ва замонавий технологиялар кўринишида инвестициялар киритилиши кўзда тутилган.

 

Ушбу даврда монополияга қарши органнинг бир нечта йирик битимларни тузишга олдиндан розилиги берилган:

 

– ТОО “Моторная компания “Астана-Моторс” (Қозоғистон) томонидан “HYUNDAI AUTO ASIA” МЧЖ ҚКнинг устав фондидаги 70 фоиз улушини олишига.

 

“Астана-Моторс” компаниясининг асосий фаолияти автомобиллар реализацияси ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳисобланади.

 

– “ANGLESEY INVESTMENTS PTE. LTD.” компанияси (Сингапур) томонидан “ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКнинг устав фондидаги 100 фоиз улушини олиш.

 

“ANGLESEY FOOD” МЧЖ ХКнинг фаолият тури ихтисослашган дўконларда бошқа янги товарлар чакана савдоси ҳисобланади.

 

– AGROMIR BUKHARA” МЧЖ ҚК ва “AGROMIR CHUST” MЧЖ ҚКни “AGROMIR” МЧЖ ҚКга қўшиб юбориш.

 

Қайд этилишича, айни бир таъсисчиларга эга бўлган, “Агромир” компаниялар гуруҳига кирувчи Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятларида жойлашган ушбу корхоналарнинг фаолият тури мева ва сабзавот шарбатларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55878(+477)
Соғайганлар52466(+501)
Вафот этганлар461(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55878(+477)
Соғайганлар52466(+501)
Вафот этганлар461(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ