Туризм

Туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга тўхтатилганини маълум қилди.

Туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди
Фото:booking.com

Туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга тўхтатилди.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони 2-бандига мувофиқ шундай қарорга келинган.

 

Маълумот учун, Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини яна-да қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, мазкур йиғим жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар) томонидан бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади. 

 

Туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлашнинг 2021 йил 1 январгача тўхтатилиши юқоридаги фармон билан жойлаштириш воситалари учун тақдим қилинган бошқа имтиёз ва енгилликлар қаторида пандемия туфайли вужудга келган мураккаб иқтисодий вазиятда хорижий фуқаролар томонидан меҳмонхоналарга амалга ошириладиган тўлов миқдорини камайтиради ва кўрсатилган муддатгача пандемиядан кейинги даврда фаолиятларини қайта тиклаб олишларида енгиллик туғдиради.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ