Излаш
RUUZ

Жамият

Тест синовлари Тошкентдаги 15 дан зиёд стадион ва боғларда бўлиб ўтади – ДТМ

«Тошкентдаги жойларда бир сменада 10 минг талабгордан тест олиш имконияти бор», дейди Мажид Каримов

870views0replies
0

t.me/IPCUzbekistan

Бугун, 12 август куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда. 
Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Давлат тест маркази раҳбари ва бир неча олийгоҳлар ректорлари иштирок этмоқда.
Халқаро пресс-клубнинг бу галги сессияси “Қабул 2020: Шаффоф, адолатли, хавфсиз” деб номланди ва 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш ва бу йилги ўқув йилининг бошланишига бағишланди.
Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримовнинг қайд этишича, бу йил ўқишга ҳужжат топширган 1 млн 361 минг абитуриент тест топширади. Республика бўйича бир кунда 100 мингта одам тест синови топшириши режалаштирилмоқда. Қолгани эса ижодий имтиҳонларда қатнашади. 
– Ёпиқ муассасалар талабга, хавфсизликка жавоб бермасди. Шу боис очиқ майдонларда тест ўтказиш режалаштирилди. Тошкентда 15 тадан зиёд стадионлар ва боғлар бор. Тест ўтиш вақти авал маълум қилинганидек, 2 сменада ўтказилади. Барча тиббиёт жиҳозлари, керакли буюмлар давлат томонидан ажратилади. Тошкентдаги жойларда бир сменада 10 минг талабгордан тест олиш имконияти бор. Бир кунда 20 минг абитуриент тест синовидан ўта олади, - деди ДТМ раҳбари.
Таъкидланишича, тест топширилгандан кейин эртаси куни натижаларни кўрса бўлади. 1 ҳафта ичида абитуриент қайси йўналишга тавсия этилгани маълум қилинади. Бу маълумотлар ҳамда тўпланган балларни шахсий кабинетда билса бўлади.
870views0replies
0

Изоҳлар