Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 32 мингдан ошди

Республиканинг 7 ҳудудида 200 дан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди.

909views0replies
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 (+232) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 155 нафари — Тошкент шаҳрида, 23 нафари — Самарқанд вилоятида, яна 23 нафари — Бухоро вилоятида, 15 нафари — Сирдарё вилоятида, 6 нафари — Тошкент вилоятида, яна 6 нафари — Қашқадарё вилоятида ҳамда 4 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Ҳозирда 7 917 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
909views0replies
0

Изоҳлар