Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Машинанинг техник ҳолатини текширмаслик 2 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фуқаро автомобилининг носозлиги туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган.

653views0replies
0

Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган хабарга кўра, 2020 йил 10 август куни соат тахминан 15:30 ларда фуқаро У.Б. ишончнома асосида бошқарувида бўлган «Москвич» русумли автомашинани Ғиждувон туман “Соҳибиён” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўл яъни Соҳибиён қишлоғидан Шўрча қишлоғи томонга бошқариб кетаётганида, автомашинанинг олд томон ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида, бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган.
“Ҳурматли ҳайдовчилар юқоридаги каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, ҳар куни транспорт воситангизнинг техник ҳолати, эҳтиёт қисмларининг созлигини текшириш ёдингиздан чиқмасин”, дейилади хабарда.
653views0replies
0

Изоҳлар