Излаш
RUUZ

Жамият

Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ўзбекистонликлар ватанга қайтарилмоқда

Шу мақсадда “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейси ташкиллаштирилди.

767views0replies
0

Наманган вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейси ташкиллаштирилгани ҳақида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган. 
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 10-август маҳаллий вақт билан соат 13.20 да 918 нафар юртдошларимиз билан поезд “Первомайская” стансиясидан Ўзбекистонга жўнади.
Ватанга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишади.
ТИВ Оператив штабининг маълум қилишича, ҳозирда Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини тезроқ қайтариш учун Россиянинг турли ҳудудларидан рейсларни кўпайтириш, рейслар, жумладан темир йўл рейсларининг йўналиши ва турларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
767views0replies
0

Изоҳлар