Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича ижодий синов куни маълум қилинди

Олий таълим соҳаси расмийлари ижодий имтиҳонлар билан боғлиқ очиқ қолиб кетаётган масалаларга ойдинлик киритди.

883views0replies
0

UzNews

Бугун АОКА залида «2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.  
Унда жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этиладиган спорт иншоотлари рўйхати эълон қилинди.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида спорт тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган кунларга ҳам аниқлик киритилди.
Қолаверса, журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидан нега ижодий имтиҳонлар олиб ташланганига изоҳ берилди.
“Пандемия шароитида 13 та таълим йўналишида тест + ижодий эди. Ушбу имтиҳонларга бир марта келиш таъминланиши учун олий таълим муассалари раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, давлат комиссиясига таклиф киритилди. 
Натижада абитуриентларнинг имтиҳонга бир марта келишларини таъминлаш мақсадида ижодий имтиҳонлар олиб ташланди ва ўрнига олдинги учинчи блок фанидан тест имтиҳонлари қўшилди”, деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда ота-оналар институтлар ҳовлисига киритилмайди.
Улар учун ташқарида жараённи телевизион кўриш учун шароит яратилади.
Кузатувчилар рангли ва овозли тарзда абитуриентларни кузата олади. Мазкур институтда бу йил энг кўп ҳужжат топширган. Маълум қилинишича, 15 387 абитуриент айни йўналишда ўқиш учун талабгор бўлган. Юртимиздаги таниқли санъаткорлар имтиҳон жараёнида иштирок этади.
Бу йил касбий имтиҳон топширган ҳар бир талабгор видеотасвирларга олинади ва кейинчалик очиқ-ойдин кўрсатилади. Қўйилган баҳолар таҳлил этилишини таъкидланди.
883views0replies
0

Изоҳлар