Коронавирус

Ўзбекистонда 6 ҳудудда 250га яқин янги ҳолатлар аниқланди

Шундан 185 нафари пойтахтда қайд этилган.

Ўзбекистонда 6 ҳудудда 250га яқин янги ҳолатлар аниқланди
Фото:Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 8 август соат 10.00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29459 (+234) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари — Тошкент шаҳрида, 28 нафари — Самарқанд вилоятида, 10 нафари — Тошкент вилоятида, 5 нафари — Наманган вилоятида, 4 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари — Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
 
Шу билан бирга, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
Айни пайтда юртимизда 20380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда мамлакатимизда 8894 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ