Излаш
RUUZ

Жамият

Ой охирига қадар масофавий таълимга мослаштирилган ўқув дастурлари яратилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига фанлар бўйича назарий ва амалий машғулотларнинг рақамли услубий таъминоти юклатилди.

920views0replies
0

president.uz

Бугун, 6 август куни Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда тест синовларини шаффоф ҳолда ўтказиш учун, ёшларни ортиқча сарсон қилмаслик мақсадида Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, ҳокимликлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан зарур чоралар кўриши вазифаси юклатилди.
Шунингдек, таълим жараёнини сифатли ўқув ресурслари билан бойитиш учун салоҳиятли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 25 августгача барча 7 минг 200 дан зиёд фан бўйича назарий ва амалий машғулотларнинг рақамли услубий таъминотини ва масофавий таълимга мослаштирилган ўқув дастурларини яратиши белгиланди.
Камида 35 та давлат ОТМларида биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.
– Тараққий этган давлатлар тажрибаси таълим даргоҳларини замон талабларига мослаштирмасдан илмий ва технологик ютуқларга эришиш қийин бўлишини кўрсатмоқда, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Шу сабабдан жорий йилда нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг камида 5 та олий таълим муассасаси трансформация қилинади. Бунда асосан тузилма ва ўқитиш технологиялари такомиллаштирилади, натижада улар замонавий таълим берадиган ва инновацияларни жорий қиладиган илмий даргоҳга айлантирилади.
920views0replies
0

Изоҳлар