Излаш
RUUZ

Жамият

“Миллий тикланиш” партияси “тонировка”ни бекор қилиш бўйича Ҳукуматга таклиф киритмоқчи

Партия томонидан Вазирлар Маҳкамасига 646-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрланган.

1952views0replies
0

Autostrada.uz

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўзбекистонликларга қулайлик яратиш ҳамда мутахассисларнинг хулосасига кўра фуқароларнинг қуёшнинг ультрабинафша нурларидан тери саратони касалига чалинишларининг олдини олиш, автомобиль кондиционерларини камроқ ишлатилишига ва бунинг натижасида ёнилғи камроқ сарфланиб, атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг камроқ чиқишига, пировардида экологияни асрашга эришиш мақсадида автомобиль ойналари тусини ўзгартириш учун белгиланган тўловларни бекор қилишга эришмоқчи.
Шу мақсадда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳукуматнинг 2020 йил 2 августдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 646-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрланди.
"Зеро, мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Бош Қомусимизда белгиланганидек, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади", дейилади хабарда.
Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев йилнинг иссиқ мавсумида "тонировка"нинг нархини камайтиришни таклиф қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ўз автомобили ойналарини қорайтирмоқчи бўлган фуқаролар бир йил муддат учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги қарорига асосан, орқа ва олд ён ойналар учун Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 150 000 сўм), орқа ён ойналар учун БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм) миқдорида тўловни амалга оширишлари зарур.
1952views0replies
0

Изоҳлар