Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 67 фоизга кўтарилди

Кеча кунлик соғайиш сони 732тани ташкил қилди.

948views0replies
0

ФВВ

Кеча, 5 август куни Ўзбекистонда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент, Бухоро, Наманган, Навоий ҳамда Хоразм вилоятларида жами 732 нафар бемор соғайди. Ҳудудлар кесимида – Тошкент шаҳрида 461 нафар, Тошкент вилоятида 132 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 6 нафар, жами 732 нафар бемор тузалди.  
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 27 793 нафар бемордан 18 783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 839 нафар бемордан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.
948views0replies
0

Изоҳлар