Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Наманганда бир кунда иккита фожиали ЙТҲ содир бўлди

Ҳодисаларнинг бирида Tracker автомобили босиб кетган олти ёшли бола ҳалок бўлган.

883views0replies
0

UzNews

Наманган вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 3 август куни соат 17:50да «Янгиҳаёт» МФЙ ички йўлида Tracker ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли пиёдани уриб юборган.
Шу куни соат 21:30да Поп тумани Тепақўрғон маҳалласи ҳудудида М-412 ҳайдовчиси ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia билан тўқнашган.
Иккита ҳодиса оқибатида олти ёшли бола ҳамда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этишган.
883views0replies
0

Изоҳлар