Излаш
RUUZ

Жамият

AKFA университети янги факультетга ҳужжатларни қабул қилишни бошлади

AKFA университети янги «Бухгалтерия ва молия» (BS in Accounting and Finance) факультети очилгани ва унга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошлангани ҳақида эълон қилишдан мамнун.

1338views0replies
0

«Бухгалтерия ва молия» факультетига 2020-2021 ўқув йилига ҳужжатлар жорий йилнинг 17 август кунига қадар давом этади. Ҳужжатлар тўлиқ онлайн режимида қабул қилинади. Факультетга қабул имтиҳони 2020 йилнинг 21 август куни ўтказилади.
Бухгалтерия ва молия йўналиши бўйича мутахассис бўлишни истаган абитуриентлар қабул жараёнига оид муҳим саналар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишлари мумкин.
Жорий ўқув йилида AKFA университети янги факультетга 100 нафар маҳаллий талабаларни қабул қилишни режалаштирган. Бунда кириш имтиҳонларида юқори бал тўплаган 42 нафар талабалар контракт пулининг 10 фоиздан 100 фоизигача чегирмага эга бўлишади.
AKFA университетининг «Бухгалтерия ва молия» факультетида ўқишни истаган абитуриентлар ўз ҳужжатларини олий ўқув юртининг расмий сайти орқали топширишлари мумкин.
Онлайн аризани тўлдириш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
- ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат (шаҳодатнома ёки диплом);
- IELTS (камида 5.0 балл) ёки унинг TOEFL эквиваленти.
Ҳозирги кунда AKFA университетининг тиббиёт факультетида 152 нафар, хусусан, 16 нафар кореялик талабалар таҳсил олмоқда.
Университет фаолиятига ва қабул жараёнига оид тафсилотлар бўйича тўлиқ маълумотни олий ўқув юртининг расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингиз бўлса, университетнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига ёзишингиз ёки қабул комиссиясига телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Telegram: @akfauniversity / @akfaunibot
Реклама ҳуқуқлари асосида
1338views0replies
0

Изоҳлар