Излаш
RUUZ

Сиёсат

Статистика тизими маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлади — президент қарори

Қарор билан статистика органларининг қонуний фаолияти кучайтирилди.

689views0replies
0

review.uz

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра:
Энди Давлат статистика қўмитаси расмий статистикани шакллантириш билан боғлиқ ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади.
Шунингдек, статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан, расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди;
Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика ахбороти сифатида эълон қилинади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдирлар ва бевосита Давлат статистика қўмитасига бўйсунади;
ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан, туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари бошлиқлари ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг тақдимномасига кўра Давлат статистика қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Қарор билан Давлат статистика қўмитасига бир қатор ҳуқуқлар берилди. Булар:
-  бошқа расмий статистика ишлаб чиқарувчиларнинг статистика методологияларини халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказиш ва аудит натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
-  кузатувларни ўтказиш, расмий статистика материалларини шакллантириш ва таҳлилларни амалга ошириш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро электрон боғланиш.
-  Бунда, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Давлат статистика қўмитасининг ўз ваколатлари доирасидаги сўровига мувофиқ ўзларининг ахборот тизимларига кириш ва ундан эркин фойдаланишни таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.
689views0replies
0

Изоҳлар