Излаш
RUUZ

Коронавирус

“Захиралар ва койка ўринлари етарли, соғлиқни сақлаш тизими вазиятни назоратга ололади” — Ҳабибулло Оқилов ҳозирги ҳолат бўйича изоҳ берди

Тошкент шаҳрида койка билан боғлиқ муаммо йўқлиги, тизимни вилоятларда ҳам оммалаштириш ишлари олиб борилаётгани айтилди.

1346views0replies
0

Скриншот

Унинг айтишича, COVID-19 инфекциясини юқтириб, касалликни енгил шаклда ўтказаётган беморларга уйда даволанишга рухсат берилганидан кейин койкаларнинг маълум қисми бўшаган ва бемор қабул қилиш имконияти ошган.
«Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида койка билан боғлиқ муаммо йўқ. Бу тизимни вилоятларда ҳам оммалаштириш ишлари олиб борилмоқда.
2-3 ҳафта олдин халқни огоҳ бўлиш учун даъват этган бўлсак, ҳозир ўзимиз уларга ваҳимага ўрин йўқлигини айтмоқчимиз. Ҳозир вазият жиловланган, шифокорларимиз тайёр, керакли асбоб-ускуналар шай ҳолатга келтирилган. Захиралар ва койка ўринлари ҳам етарли», деган Ҳабибулло Оқилов.
1346views0replies
0

Изоҳлар