Излаш
RUUZ

Коронавирус

7 соат ичида Тошкентда коронавирусга чалинган яна 100дан ортиқ янги ҳолатлар аниқланди

5та ҳудудда жами 265 нафар COVID-19 инфекциясини юқтирганлар қайд этилди.

1259views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 265тага ошиб 24 569 нафарни ташкил этганини маълум қилди.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Сурхондарё ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 452 нафар бемор тузалди. 
Шундай қилиб, юртимизда 14 916 (+452) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 508 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бироз аввал пойтахтлик икки бемор ўлими ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 67 ёшли аёлнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан, Яккасарой туманида яшаган 59 ёшли аёлнинг ўткир нафас, юрак қон-томир ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этганини маълум қилди.
1259views0replies
0

Изоҳлар