Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар сони 9,6 мингдан ошди

Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда. 

1030views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 1 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24304 (+295) нафарни ташкил этганини маълум қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 191 нафари – Тошкент шаҳрида, 53 нафари – Тошкент вилоятида, 18 нафари – Қашқадарё вилоятида, 16 нафари – Сирдарё вилоятида, 13 нафари – Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафари – Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда 14464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 9697 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
ССВ аввалроқ 142 ва 143-ўлим ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли эркак  ва кеча вафоти эълон қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Ерниязов Муса Тажетдиновичнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
1030views0replies
0

Изоҳлар