Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонлик экспертлар коронавирусга чалинганларни “капельница” олмасликка чақирди — видео

Севара Убайдуллаева ва Азиза Хўжаева уй шароитида осма укол олиш фақат зарар эканлигини маълум қилишди.

1551views0replies
0

Sputnik / Татьяна Макеева

Ўзбекистон 24 телеканалининг коронавирус мавзусига бағишланган кўрсатувида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга чалинганлар осма укол (капельница) олмасликлар зарурлигини, уни олиш ўлим хавфини оширишини таъкидлади:
— Одамлар «Олдин шамоллаганимда осма укол олгандим, яна бир марта олсам, ўтиб кетади деб ўйладим» дейишади. Касалликнинг 6-7-кунига бориб, уларнинг аҳволи оғирлашишни бошлаяпти. Томографияга тушишяпти, ўпканинг жароҳатлангани, сув йиққанини кўришяпти. Бу даврда энди биз амбулатор шароитда ёрдам беролмаймиз.
Осма уколлардан кейин, касалликнинг 5-6-кунида ўпка суюқлик йиғишни бошлаяпти, ўпка шиши келиб чиқяпти. Ҳозирги кунда ўлаётган беморларнинг ҳамма ташхисини кўринг: ўпка шишиши! Булар ўзидан-ўзи келиб чиқмаяпти. Ҳаммаси осма укол таъсири.
Буйракларимиз у суюқликни чиқариб ташлашга улгурмаяпти. Бу юрак қобиғида ҳам суюқлик йиғилишига олиб келиши, жигарни ишдан чиқариши мумкин. Одамлар осма уколлардан воз кечса, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи камаярди, - деган Севара Убайдуллаева.
Аввалроқ бу мавзуга “Тез ёрдам” кўрсатувида ҳам тўхталиб ўтилган эди. 
Иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева эса:
“Ҳурматли шифокорлар, ҳамширалар, фуқаролар! Илтимос, коронавирус ташҳиси қўйилмаган бўлса ҳам, симптомлар бўлса уй шароитида ўзингизча “капельница” мутлақо олманг. Мумкин эмас. Шахсий телефонимга келаётган мурожаатларнинг ҳаммаси “капельница” олаётганини кўрсатди, дея куйиниб гапирган эди.
1551views0replies
0

Изоҳлар