Излаш
RUUZ

Сиёсат

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтадиган сана маълум қилинди

Сенат қийноқлар бўйича Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўрови юборади.

942views0replies
0

UzNews

Жорий йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг видеоконференцалоқа шаклида мажлиси бўлиб ўтди. Уни парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини 2020 йил 7 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  
Шу билан бирга, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллик ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, қолаверса, Ички ишлар вазири, Ташқи ишлар вазири ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахборотлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан, мамлакатда аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишда юзага келаётган муаммолар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир этилиши ҳолати тўғрисида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўровлари юбориш масаласи ҳам муҳокама қилиниши назарда тутилган.
942views0replies
0

Изоҳлар