Излаш
RUUZ

Тайинловлар

АОКАга янги директор тайинланди

2018-2020 йилларда ушбу лавозимда Комилжон Алламжонов фаолият юритган эди.

1191views0replies
0

islomkarimov.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Администирацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорини тайинлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. 
Унга кўра, Асаджон Хўжаев агентлик директори лавозимини эгаллади. 
2018-2020 йилларда ушбу лавозимда Комилжон Алламжонов фаолият юритган эди. Кейинроқ, директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов вақтинча директор вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борди. 
Асаджон Хўжаев 2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари каби лавозимларда фаолият кўрсатган.
1191views0replies
0

Изоҳлар