Излаш
RUUZ

Коронавирус

Президент Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича ҳисоботни эшитди

Унда коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга ҳарбийлар жалб этилиши муҳимлигига эътибор қаратилди.

1294views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 27 июль куни Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.  
Презентация шаклидаги муҳокамада Бош вазир, марказий муассасалар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга жалб этилган бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ҳисоботда пойтахтда амалга оширилган ташкилий ишлар — Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ” павильонида, гимнастика саройида, “Ёшлик” спорт мажмуаси ва бошқа биноларда коронавирусга гумон қилинганларга ташхис қўйиш, заруратга кўра даволаш учун шароит яратилгани, улар пандемия талаблари асосида жиҳозланиб, зарур тиббий ускуналар билан таъминлангани таъкидланди.
Шунингдек, касалликка чалинганлар ва айни кунларда пневмониядан азият чекаётганларга амалий ёрдам тариқасида 10 та махсус поликлиника ташкил этилди. Уларнинг фаолияти туну кун йўлга қўйилган бўлиб, фуқаролар бу ерга мурожаат қилиш орқали малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлгани қўшимча қилинди.
Президент пандемия шароитида соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш, жумладан, пойтахтдаги спорт мажмуалари негизида ташкил этилаётган тақсимлаш марказлари ва янги клиникаларни тиббий ходимлар билан таъминлаш, коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга мамлакатимиз ҳарбийлари, ҳарбий-тиббий муассасаларнинг хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. 
Жалб қилинаётган тиббиёт ходимларининг сменадаги меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур якка тартибдаги ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Кеча, шунингдек, Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказганди.
1294views0replies
0

Изоҳлар