Излаш
RUUZ

Жамият

Бу ҳафтада Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада ушбу ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1100views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 27 июлдан 29 июлга қадар республикада об-ҳавонинг ўртача иссиқ ва мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ бўлиши кутилмоқда.
Фақат тоғли ва тоғолди ҳудудларда ва 28 июль куни Фарғона водийсининг текислик ҳудудида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати +35…+38 даража бўлади, айрим жойларда — +40 даражагача етади.
30 июль куни Волгабўйи ҳамда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари устида баландликдаги циклон шаклланиши кутилмоқда, у 31 июль куни ва августнинг биринчи кунларида бутун республика ҳудудидаги об-ҳавонинг шаклланишига таъсир қилади.
31 июлда республиканинг барча вилоятларида айрим жойларга, 1-2 август кунлари тоғли ва тоғолди туманларга қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат +33…+36 даражагача пасаяди.
Баъзи кунларда республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
1100views0replies
0

Изоҳлар