Излаш
RUUZ

Коронавирус

Айрим фаолият турларига чекловлар ҳам 15 августга қадар узайтирилди

Буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига қўйилган чекловлар ҳам ўз кучида қолмоқда.

1184views0replies
0

UzNews.uz

Республика Махсус комиссияси карантин чекловларини жорий йил 15 августга қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.
Мазкур қарор билан қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов ҳам жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:
– парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар; 
– буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар; 
– спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;
– умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);
– мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар; 
– санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;
– сартарошхона ва гўзаллик салонлари;
– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).
1184views0replies
0

Изоҳлар