Излаш
RUUZ

Коронавирус

Шошилинч шифохонага бораётган автомобиллар тўхтатилмайди, аксинча амалий ёрдам кўрсатилади – Махсус комиссия қарори

Бемори билан шошилинч шифохонага бораётган автомобиллар тўхтатилмаслиги, аксинча уларга амалий ёрдам кўрсатилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

1030views0replies
0

UzNews.uz

Республика Махсус комиссияси карантин чекловларини жорий йил 15 августга қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.
Мазкур қарор билан шанба ва якшанба кунлари автомобилларга чекловлар, шунингдек фуқароларга тавсиялар ўз кучида қолмоқда.
Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.
Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
1030views0replies
0

Изоҳлар