ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, 23 июль куни соат 10:00да Андижон вилоятининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 485-километрида ЙТҲ содир бўлган.
23 ёшли Nexia 3 ҳайдовчиси Ф.А. қарама-қарши йўналишга чиқиб, 30 ёшли А.А. бошқарувида бўлган Spark билан тўқнашган. Шу вақтда яна бир Spark ҳайдовчиси Н.Т. Nexia 3 автомобилига урилиб кетган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.