Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Йил охирига бориб асосий маҳсулотлар нархи қандай ўзгаради?

МБ агарда карантин чоралари узоқ сақланиб қолса, бу асосий маҳсулотларга бўлган талаб ва нархга таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирди.

1140views0replies
0

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Марказий банк иқтисодиётдаги мавжуд вазият ва пандемия билан боғлиқ ноаниқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил якуни бўйича инфляция прогнозини йиллик 11-12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди
Бунда, III чоракда энергия ресурслари нархининг ўтган йилдаги ошиши таъсирининг чиқиб кетиши билан унинг инфляция даражасига таъсири минималлашиши кутилмоқда.
Карантин чеклов чораларининг узоқ муддат сақланиб қолиши шароитида асосий озиқ-овқат маҳсулотларига ва дори воситаларига бўлган талаб юқори даражада сақланиб қолса, аҳоли харажатларининг қайта тақсимланиши ва оптималлашиши натижасида бирламчи эҳтиёж тоифасига кирмайдиган маҳсулотларга бўлган талаб қисқариб боради.
Бундан ташқари, карантин чекловларининг янада узайтирилиши натижасида, меҳнат ресурслари ҳаракатланишидаги чекловлар, логистика тизимининг ёмонлашиши, товарларни ташиш муддати ва харажатларини ортиши асосий товарлар нархларига оширувчи таъсир кўрсатиши мумкин.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмаларида жорий йил апрель ойидаги юқори ўсишдан сўнг май-июнь ойларида сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Айни пайтда, инфляцион кутилмалар инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи траекториясидан сезиларли даражада юқори шаклланмоқда.
1140views0replies
0

Изоҳлар