Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Қарор пул-кредит сиёсати жорий йўналишини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган.

1024views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолдирди.
Ушбу қарор иқтисодиётда бир вақтнинг ўзида инфляцияни оширувчи хатарлар ва пасайтирувчи омилларнинг мавжудлиги шароитида ижобий реал фоиз ставкаларни таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати жорий йўналишини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди.
Пандемия шароитида бюджет харажатларининг ортиши ва фискал рағбатлантириш иқтисодий жараёнлар ва фаолликни қўллаб-қувватлашнинг асосий омилларидан бўлди.
Фоиз ставкалари карантин даврига қарамасдан I ярим йиллик якунлари бўйича ижобий иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришиш учун шароит яратди. Жорий йилнинг июнь-июль ойларида нархларнинг нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляция прогнозидан бироз оғиши кузатилди.
Бунда, асосий ставкани пасайтириш имкониятларини кўриб чиқиш масаласи кейинги бошқарув йиғилишларига қолдирилди ва инфляция пасайиш динамикасининг барқарор даражада шаклланишидан келиб чиқилади.
Хабарда Марказий банк йил якуни бўйича инфляция прогнозини 11-12,5 фоиз даражасида ўзгартиришсиз сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб бориши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича оралиқ мажлиси 2020 йилнинг 10 сентябрь кунига режалаштирилган. 
1024views0replies
0

Изоҳлар