Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда ёниб кетган “Тико”га изоҳ берилди — видео

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

913views0replies
0

yhxbb.uz

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 16 июль куни соат 09:39 ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Шокирариқ кўчасида жойлашган 40-уй олдида “Оқава сув таьминоти” МЧЖга қарашли “Тико” русумли транспорт воситаси ёниб кетган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Тико” русумли транспорт воситасининг двигатель ва салон қисми ёниб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.
ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишга, носоз транспорт воситаларини бошқармасликка чақирган.
913views0replies
0

Изоҳлар