Коронавирус

ИИВ подполковниги ва Тошкент шаҳар ИИББ майори коронавирусдан вафот этди

ИИВнинг расмий Telegram-каналида майор Шамахмудов Аълохон Абзалович ҳамда подполковник Нафасов Шавкат Насировичларнинг вафотига оид некролог эълон қилди.

ИИВ подполковниги ва Тошкент шаҳар ИИББ майори коронавирусдан вафот этди
Фото:ИИВ

Жорий йил 13-14 июль кунлари ИИВ Матбуот хизмати вазирликнинг расмий Telegram-каналида ички ишлар тизимида ишлаб келган майор Шамахмудов Аълохон Абзалович ҳамда подполковник Нафасов Шавкат Насировичларнинг вафотига оид никролог эълон қилди.

 

1984 йилда туғилган Шамахмудов Аълохон Абзалович вафотига қадар Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

 

UzNews.uz манбасига кўра, Аълохон Шамахмудов бир ҳафта иситмалаб, нафас етишмовчилигидан шикоят қилган. Кейинроқ унда коронавирус инфекцияси тасдиқланган. 

 

Шунингдек, коронавирусдан вафот этганлиги айтилаётган 1972 йилда туғилган подполковник Нафасов Шавкат Насирович ҳам вазирликнинг турли тизимларида фаолият кўрсатиб келган. У вафотига қадар Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган. 


Эслатиб ўтамиз, ушбу ўлим ҳолатлари юзасидан ҳозирга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот бергани йўқ.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ