Излаш
RUUZ

Жамият

Академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилди

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналарини академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилгани ҳақида огоҳлантирди.

674views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, академик лицейларга ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган саралаш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилган.
«Махсус комиссия қарорига мувофиқ карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилганлигини маълум қиламиз», дейилади Тошкент шаҳар ХТТБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сонли «Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.
674views0replies
0

Изоҳлар