Излаш
RUUZ

Коронавирус

ССВ тошкентлик 66 ёшли беморнинг ўлими ҳақида маълум қилди

У охирги 12 йилдан буён қандли диабет касаллиги билан даволаниб келган.

1323views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳрида яшовчи 66 ёшли М.Р. жорий йил 1 июлдан шаҳар 1-сон клиник шифохонасида даволанган. Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.
Шунингдек, у қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.
Бемор бундан аввал, охирги 12 йилдан буён қандли диабет касаллиги билан даволаниб келган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
1323views0replies
0

Изоҳлар