Испанияда коронавирус пандемияси вақтида сайёҳат қилиш учун “ультрахавфсиз”, “Жаннат” номли жой ташкил этилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Таррагона шаҳрида жойлашган ушбу курортда дам олувчилар тиббий ниқобларсиз ва ижтимоий масофани сақламаган ҳолда дам олишлари мумкин.
Бунинг учун сайёҳлар курортга киришдан олдин 100 еврога коронавирусга қарши тест топшириши керак бўлади.