Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан тузалганлар сони 4600дан ошди

9 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар жами 227 нафарни ташкил қилди.

893views0replies
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бугун дастлаб Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалган эди.
Кун охирларида пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 56 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 107 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 205 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан тузалганлар сони 4 652 нафарни ташкил қилмоқда. 
Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 464 нафарга, Наманган вилоятида – 298 нафарга, Бухоро вилоятиди – 518 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7 287 нафарни ташкил этмоқда.
893views0replies
0

Изоҳлар