Излаш
RUUZ

Коронавирус

Тошкентда аҳоли орасидан 76 нафар коронавирусга чалинганлар аниқланди

8 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 144тага ошиб, 10 982 нафарни ташкил этмоқда. 

1167views0replies
0

ua.today

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 8 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 982 (+144) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 37 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 76 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Бугун Навоий вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 77 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда айни пайтгача 6 888 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 
Ҳозирда мамлакатимизда 4 052 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
1167views0replies
0

Изоҳлар