Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда калтак еган шифохона қоровули ва шифокорига ҳам қонуний чора кўрилади

Тажовузкор фуқарога қаршилик қилган қоровул ва шифокорга нисбатан ҳам қонунда белгиланган чора кўрилади.

1250views0replies
0

Жорий йилнинг 04 июль куни “Sevimli” телеканали орқали Самарқандда шифокор ва тиббиёт бирлашмаси қоровули калтакланганлиги тўғрисида видеолавҳа намойиш этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ҳақида маълум қилинган.  
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2020 йил 03 июль куни соат 16:30да 26 ёшли фуқаро Х.К. Самарқанд шаҳар М.Улуғбек кўчасида жойлашган Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг кириш дарвозаси олдида, шифохона қоровули 20 ёшли Ф.М. ва шифокори 48 ёшли Ф.М.лар билан “Отасини шифохонадан автоуловида олиб чиқиб кетишни рўкач қилиб, марказ ҳудудига киришини билдириб, келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, ҳар иккаласига ҳам тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, шифохона қоровули Х.К.(20)да бурун соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши ва бурун суягининг синиши каби жароҳатлар мавжуд бўлиб, ушбу жароҳатлар соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши аниқланган.
Тиббиёт маркази шифокори Ф.М.(48)да бирламчи маълумотларга кўра: чап ёноқ, пастки жағ юмшоқ тўқималари лат ейиши ва бош мия чайқалиши аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 07 июль куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.К.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса жойидан олинган видеотасвирда, шифохона ходимлари Ф.М.(20) ва Ф.М.(48)лар жанжал вақтида Х.К.га ҳам тан жароҳати етказганликлари ҳолати акс этган, шу сабабли тергов якунига кўра, процесс иштирокчиларнинг ҳар бирига қонунда белгиланган чора кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.
1250views0replies
0

Изоҳлар