Жамият

Назоратсиз қолдирилган 1 ва 2 ёшли болалар автомобиль тагида қолиб ҳалок бўлишди

Наманганда юк машинаси ҳайдовчиси ўзи хизмат кўрсатган уй эгасининг 2 ёшли боласини босиб кетди.

Назоратсиз қолдирилган 1 ва 2 ёшли болалар автомобиль тагида қолиб ҳалок бўлишди
Фото:Видеодан скриншот

Жорий йилнинг 4 июль куни соат 08:30 ларда Янгиқўрғон туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган "ЗИЛ-130" русумли юк автомашинасида Наманган шаҳар Нуробод маҳалласида қурилиш бўлаётган хонадонлардан бирига қум тўкиб, қайтаётган вақтида хонадон эгасининг 2018 йилда туғилган фарзандини юк машинасининг тагида қум ўйнаб ўтирганини кўрмай босиб кетган. Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

 

Шунингдек, 5 июль куни соат 20:10 ларда Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган "Лабо" русумли автомашинасида маҳалладошининг яшаш уйига пахта хом ашёсини ташлаб кетаётган вақтида хонадон эгасининг 2019 йилда туғилган фарзандини уриб юборган. Натижада бола тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Эндигина 1 ва 2 ёшга тўлган болаларнинг бирозгина қаровсиз қолдирилиши афсуски аянчли оқибатга олиб келди.

“Ҳурматли ота-оналар фарзандингизга эътиборли бўлинг! Бу ёшдаги болалар автомашинанинг хавфини тушунмайди. Улар сизнинг лоқайдлигингиз қурбони бўлиб қолишига йўл қўйманг”, дея огоҳликка чақиради Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ